Ким узоқроқ юра олади? BMW бир қувватланишда 700 километр йўл юрадиган электромобилини сотувга чиқаради

Ким узоқроқ юра олади? BMW бир қувватланишда 700 километр йўл юрадиган электромобилини сотувга чиқаради

Ким узоқроқ юра олади?

Фото: «ITC.ua»

Ўтган йили Франкфуртдаги автосалонда BMW компанияси бир марта қувватланганида 600 километр юра оладиган «Vision Dynamics» электромобилининг концептини тақдим этганди.

Компания Детройтдаги автошоуда маълум қилишича, 2021 йилдан сотувга чиқариладиган «iNext» модели 700 километргача масофани босиб ўтишга қодир бўлади, деб хабар берди «ITC.ua».

Айни вақтда BMW  «iNext»нинг янги авлоди устида иш олиб бораётгани сабабли унинг якуний параметрлари синов якунлангач маълум бўлади. Бироқ ҳар қандай вазиятда ҳам унга лойиҳачилар тақдим этган батареялар ўрнатилади.

Таъкидлаш жоизки, ҳозирча бирорта компания бир марта қувватланиб 700 километр юра оладиган моделни тақдим этмади. Ҳатто 100 киловатт/соат сиғимли батарея ўрнатилган «Tesla Model S 100D» седани ҳам 560 километр юра олади. 1000 километр юра олишга қодир «Tesla Roadster» суперкарига 200 киловатт/соат сиғимли аккумулятор ўрнатилиши режалаштирилган. Шундай экан, BMW ўз олдиган қўйган мақсадига эриша олиши мумкин.

Шунингдек, BMWнинг маълум қилишича, электромобилларга ўрнатиладиган аккумулятор батареялари 15 йил ишлатилганидан кейин ҳам ўз сиғимининг камида 70 фоизини сақлаб қолади.

Izohlar 3

Fikr qoldirish uchun saytda ro'yhatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar bilan kiring