Давронбек Тожиалиев

Ё аслинг каби кўрин, ё кўринганинг каби бўл! (Жалолиддин Румий)

1984 йилнинг 15 февралидаМарғилон шаҳрида туғилган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факултетида (2001—2005-йиллар) ва Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факултети магистратурасида (2005—2007-йиллар) таълим олган. АҚШ, Германия, Туркия, Польша, Қозоғистон давлатларида малака оширган.

Фаолиятини 2001 йили сентябрь ойидан «Маърифат» газетасида мухбир бўлиб бошлаган. 2011 йили Нью-Йорк шаҳрида чоп этилган биринчи ўзбек газетаси — «Ватандош»нинг бош муҳаррири бўлган. ЎзНетдаги илк блогерлардан. 2004 йили «Ziyouz.com» порталига асос солган. Айни пайтда унинг бош муҳаррири ҳисобланади. Оилали, 1 ўғил ва 2 қизи бор.