Фото: Андижоннинг газлари қаён кетди?

Фото: Андижоннинг газлари қаён кетди?

Коллаж: «Xabar.uz»

Сўнгги пайтларда порталимизга узлуксиз келаётган хабарларга ва ижтимоий тармоқлардаги маълумотларга қараганда, Андижон вилоятидаги метан газ қуйиш шохобчаларида бу ёқилғи танқислиги мунтазам кузатилмоқда.

Ишлаган АЁҚШлар фақат соат 17:00 дан кейин хизмат кўрсатиб, унда ҳам чекланган миқдорда газ қуйишлари оқибатида улар олдида машиналардан иборат километрлаб навбатлар, кўчаларда эса транспорт кутган йўловчилардан иборат оломон ҳосил бўляпти.

Вазиятга ойдинлик киритиш учун АЁҚШларга қилган қўнғироқларимизда «газ етарли берилмаяпти, борини бешдан кейин сотяпмиз», деган қисқа хабарни эшитдик. Муаммонинг асл илдизи аҳолига кўп миқдорда суюлтирилган газ етказиб берилаётганида, деган тахминни кўпчилик таъкидламоқда.

Автомобилларнинг мутлақ кўпчилиги шу ёқилғида ҳаракатланадиган вилоятларда бу жуда жиддий масала экани маълум. Суратларни томоша қилинг. Мавзуга яна қайтамиз.

Izohlar 0

Fikr qoldirish uchun saytda ro'yhatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar bilan kiring