Бухорода коллеж ўқувчиси спиртли ичимликлар дўконидан 14.5 миллион сўмни ўғирлади

Бухорода коллеж ўқувчиси спиртли ичимликлар дўконидан 14.5 миллион сўмни ўғирлади

Фото: «Protoday.uz»

Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида 19 январга ўтар кечаси номаълум шахс Х.Ориф МФЙ Шофиркон шоҳкўчасида жойлашган «Асл Стандарт» МЧЖга қарашли спиртли ичимликлар дўконига калит танлаш йўли билан кириб, у ердан 14.500.000 сўм пул ва 4 дона салқин ичимликларни ўғирлаб кетган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи 1-курс ўқувчиси, 2001 йилда туғилган Ш.Н. содир этгани аниқланган ва ушланган.

Izohlar 0

Fikr qoldirish uchun saytda ro'yhatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar bilan kiring