«GM Uzbekistan» «Chevrolet Orlando» ишлаб чиқаришни тўхтатмоқда

«GM Uzbekistan» «Chevrolet Orlando» ишлаб чиқаришни тўхтатмоқда

Фото: «Шевроле - Drom.ru»

«General Motors» компаниясининг моделлар қаторини янгилаш борасидаги глобал стратегиясига мувофиқ, «Chevrolet Orlando» автомобилини «GM Uzbekistan» АЖ ишлаб чиқариш қувватларида йиғиш 2018 йилнинг биринчи чорагида якунланади.

Шу муносабат билан ушбу моделдаги автомобилларни етказиб бериш бўйича шартномаларга арзиларни рўйхатдан ўтказиш тўхтатилди. Бу ҳақда компания Жамоатчилик билан алоқалар хизмати таҳририятимизга хабар берди.

«GM Uzbekistan» АЖ диллерлик корхоналари билан биргаликда «Chevrolet Orlando» русумидаги автомобилларга тузилган шартномалар учун истеъмолчилар олдида ўзининг мажбуриятларини ўз вақтида бажарилишини ҳамда шартнома шартларида белгиланган муддатларда автомобилнинг тўлиқ етказиб берилишини таъминлайди.

Izohlar 0

Fikr qoldirish uchun saytda ro'yhatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar bilan kiring